Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ўзбекона хабар: Ўзбекистон-Хитой газқувурининг учинчи линияси қурилишга бошлади
“Ўзбекнефтегаз” компаниясининг билдиришича, “Туркменистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой” газқувурининг биринчи линияси ишга туширилганига икки йил бўлгач, “Ўзбекистон-Хитой” газқувурининг учинчи линияси қурилишга бошланганига бағишланган тантанали маросим бўлибди.
Ўзбекистоннинг Хитой билан чегараси бўлмагани сабабли, гап “Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой” газқувури ҳақидагина бўлиши мумкин. Демак, Қозоғистондан ўтадиган янги газқувур қурилмоқчими, Туркманистон унга боғланмайдими, ёки “Туркменистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой” газқувурига Ўзбекистон янги шохча улаб, шуни “Ўзбекистон-Хитой” газқувури демоқдами, деган саволларга бу хабардан жавоб тополмайсиз.
Тантанали маросим қачон ва қаерда бўлгани ҳам хабарда айтилмайди. Хитой тарафидан маросимда Хитой миллий нефтегаз корпорациясининг вице-президенти Ван Дунцзин қатнашгани айтилса-да, Ўзбекистон тарафидан келган бирота одамнинг исми берилмаган. Воқеага оид биронта расм ҳам йўқ.
Хуллас, газқувур Ислом Карим раҳнамолигида қурилиши айтилмагани ҳам ғайритабиийлигини ҳисобга олмаса, оддий ўзбекона хабар.
