Абдураззоқ қори Юнусов автоҳалокатга учради

Икки кун аввал шомда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Абдураззоқ қори Юнусов ҳамда идоранинг яна бир ходими Тошкент – Самарқанд трактининг Булунғур аҳоли пунктида автоҳалокатга учради. Оғир тан жароҳати олган қорилар Нексия автомобилида йўлдан чиқиб кетган ва улов бир неча марта думалаган, дейди мухбиримиз.