Қора бозорда ҳам сўмнинг қадрсизланиши давом этмоқда

Ўзбекистон қора бозорида АҚШ доллари курси 2840 сўмни ташкил қилди. Яъни, бу — 100 АҚШ доллари 284 000 сўм деганидир. Бу кўрсаткич расмий курсга нисбатан бирмунча фарқлидир. Расмий курс: 1 АҚШ доллари — 1808 сўм!

Валютафурушларнинг таъкидича, яқин орада сўмнинг қадрсизланиши, демак, хорижий валютанинг қиймати ошиб бориши давом этади.