Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Футбол бўйича терма жамоамиз Эронга ютқазди, бош мураббий алмаштирилди
2014 йили Бразилияда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари доирасида кеча Тошкентда Ўзбекистон – Эрон терма жамоалари учрашуви бўлди. Ўйиннинг сўнгги 10 сониясида дарвозамизга тўп кириб, 0:1 ҳисоб билан мағлубиятга учрадик.
Шундан кейин жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов лавозимини топширди, янги мураббий этиб, таниқли футболчи Миржалол Қосимов тайинланди.
