Тўсатдан ғойиб бўлган Нурсултон Назарбой тўсатдан пайдо бўлди

Қозоғистондаги расмий ахборот воситаларининг диққат марказида доимо турган мамлакат Президенти Нурсултон Назарбой тўсатдан 12 июнда ғойиб бўлди. У Анталияда дам олишга кетгани МДҲ мамлакатлари ичида фақат “Ҳаракат” агентлиги томонидан эълон қилинди.

Бугун у ҳеч нарса бўлмагандек, яна Қозоғистоннинг расмий хабарларида пайдо бўлди. Нима эмиш, Нурсултон Назарбой терроризмни молиялаштиришга қарши тадбирлар ҳақидаги қонунни имзолаган эмиш. Ким билади, у имзони ҳам Анталияда отмадимикан?