Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Россиядан Лавровдан аввал музли циклон келди
Россиянинг Сибир ўлкасида кузатилаётган музли циклоннинг таъсирида Марказий Осиёда қаҳратоннинг янги рекордлари қайд этилди. Хусусан, Қозоғистоннинг Қарағандасида симоб устуни Целсий шкаласи бўйича -38.4, Жезқазғанда -33.9 даража, Павлодарда -45.2 даражани қайд этди. Остонада эса термометр — 40.6 да қотиб турибди.
Қаҳратон Қорақалпоғистоннинг Чимбойида ҳарорат -21.8 даражани, Томдибулоқда эса — 21.6 даражани ташкил этмоқда. Ўзимизнинг пойтахт ва вилоятларда ҳам -12 -14 даражадан юқори бўлаётган ҳарорат Лавровнинг кетиши билан илиши айтилмоқда. Мамлакатда газ ва электр тақчиллигига одамлар аллақачон кўникиб улгурди, дейди мухбиримиз.
