Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Қизил Ўрдада 70 нафар ўзбек эвакуация қилинди
Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарқатган хабарда айтилишича, Чимкент – Самара автомобиль йўлида бузилиб қолган “Мерседес” автобусининг 70 нафар йўловчиси Жалағаш туманидаги Далдабой қишлоғи мактабига эвакуация қилинди. Россияга йўл олган автоулов тонгги соат 4 да бузилиб қолган, йўловчилар эса қаттиқ совуқдан азият чекишган.
Йўловчилар орасида қурбонлар ва жабрланганлар йўқ, дейилади ФВВ хабарида.
