Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Қозоғистон бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда
Қозоғистон бош вазири Серик Аҳметов хизмат сафари билан Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда. Бу ҳақда чоршанба куни ўтказилган брифинг давомида Қозоғистон президенти ҳузуридаги Марказий коммуникациялар хизматининг расмий вакили Алтай Абибуллаев маълум қилди.
21-22 декабрь кунлари Қозоғистон бош вазири хизмат сафари билан Ўзбекистонда бўлади, дея қайд этди у.
Ўзбекистон Презденти Ислом Каримов ва бош вазир Шавкат Мирзиёев билан ўтказиладиган музокаралар давомида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатлар, шунингдек сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади, деди Абибуллаев. // olam.uz
