Каттақўрғондаги хотинлар базмида 17 киши заҳарланди, уларнинг 5 нафари ўлди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Мойбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Андоқ қишлоғида ўтказилган хотинлар базмида 17 киши қўлбола консервадан заҳарланди. Уларнинг 5 нфари Каттақўрғон тумани марказий шифохонасида ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда воқеа тафсилотлари санитария эпидимология маркази ҳамда прокуратура органи томонидан тафтиш қилинмоқда.