Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
НАТО Путин билан ИШИДнинг мақсад ва усуллари бир хил эканлигини айтмоқда, Ислом Каримни улар қаторига қўшиш керакмасми?
Русларнинг “Новости” агентлигига кўра, НАТО Бош котибининг ўринбосари Александер Вершбоу айнан шундай дебди:
“Жаноб Путиннинг неосовет ревизионизми ва ИШИДнинг терроризмида бир-биридан фарқли жойлар бор. Аммо, улар демократия, тоқатлилик ҳамда ҳуқуқнинг устиворлиги борасидаги халқаро алоқаларга оид олтин каби бебаҳо стандартларни йўқ қилиш учун бир хил услларни – қўрқитиш ва зўравонлик усулларини – ишлатишмоқда.”
Александер Вершбоунинг бу фикри мутлақо тўғри. Бу фикр, айни замонда, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ҳақида ҳамдир. Тўғри, Путин билан ИШИДнинг фарқлари ҳам бўлгани каби, Ислом Каримнинг ҳам улардан фарқи бор. У халқаро соҳада ҳеч нарсага қодир бўлмаган Кремлнинг вассали, аммо ўз халқига нисбатан олиб бораётган ички сиёсатида асосан қўрқитиш ва зўравонлик усулларига таянмоқда.
Расмда – АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси, ҳозир НАТО Бош котибининг ўринбосари Александер Вершбоу.
