Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
АҚШ ва Канаданинг Бухоро жуҳудлари Конгресси вакиллари Тошкентга келди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил АҚШ ва Канададаги Бухоро жуҳудлари Конгресси раҳбарлари Борис Кандов ҳамда Нерри Юшваев-Кавальерни қабул қилди. Расмий хабарларга кўра, жуҳуд етакчилари Ўзбекистондаги президент сайловидек масхарабозлик жараёнларида иштирок этиш, уни қўллаб-қувватлаш учун келишган.
Абдулазиз Комил меҳмонларни ташрифи билан қутлаб, уларга миннатдорчилик билдирибди. Шуни таъкидлаш керакки, бy жуҳудбошилар Ўзбекистонга доим сиёсий кампаниялар жараёнида келишади ва Ўзбекистон президентни Ислом Каримни бевосита қўллаб-қувватлашади.
АҚШ ва Канадада яшаётган Бухоро жуҳудлари Ислом Каримни қўллаб-қувватлашлари орқасида АҚШда кучли мавқеага эга бўлган Исроил лоббиси, демак, Исроилнинг ўзи ҳам тургани ўз-ўзидан маълум.
