Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Юсуф Жума: Туркия Президенти Ражаб Эрдўғанга
Эрлар эри турк бўлади,
Эрлар эри эр, Эрдўған.
Очун яна кўк бўлади
Тангри билан бир Эрдўған.
Ёғийларни ур, Эрдўған!
Икки уфқ ораси — шон —
Ота Туркхон — Она Турон!
Бизнинг бобомиз Ўғизхон —
Кўкдан тушган нур, Эрдўған
Ёғийларни ур, Эрдўған!
Турк, дунёни олдирмагин,
Номардларга қолдирмагин.
Ноэрга тўр қилдирмагин,
Тўрларида тур, Эрдўған
Ёғийларни ур, Эрдўған!
Аъмолимиз Кўк-Тангридир,
Камолимиз — Кўк — Тангридир,
Қуролимиз — Кўк — Тангридир,
Тангри билан ур, Эрдўған,
Ёғийларни ур, Эрдўған!
Икки уфқнинг ораси —
Турк юраги, кўз қораси,
Ёғийни уриш — чораси,
Тангри билан бир Эрдўған.
Ёғийларни ур, Эрдўған!
28 ноябр, 2015 йил
