Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
“Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” ширкати 2022 йилгача солиқлардан озод қилинди
"Новости” агентлиги хабарига кўра, Президент Шавкат Мирзиёнинг қарори билан “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” миллий авиаширкати 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқ тўлашдан озод этилди. Давлат раҳбари авиаширкатни ривожлантириш дастурини қўллаб-қувватлаш учун шундай қарорга келган.
Дастурга мувофиқ, “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” ширкати олдимиздаги 4 йил давомида йўловчи ташиш ҳажмини 1,3 маротабага кўпайтириб, 3,3 миллион кишига етказишни режалаштирган.
