Ўзбекистонда Futbol TV телеканалига лицензия берилди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги идоралараро мувофиқлаштирув қўмитаси томонидан Futbol TV телеканалига тегишли лицензия берилди. Янги телеканалда Европа Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси, Англия Премьер лигаси ва Испания чемпионати ўйинлари намойиш этилади.

Хабарда айтилишича, ўйинлар жонли эфирда ва такроран намойиш этилади. Бундан ташқари, футбол тўғрисидаги кўрсатувлар ҳам бериб борилади. Futbol TV Ўзбекистонда март ойидан фаолият бошлаши режалаштирилмоқда.