Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ўзбекистонга ЕИнинг Марказий Осиë бўйича махсус вакили келди
Бугун Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил Европа Иттифоқининг Марказий Осиë бўйича махсус вакили Петер Бурянни қабул қилди. Вазирлик расмий баëнотида айтилишича¸ учрашувда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги сиëсий¸ савдо-иқтисодий ва молиявий-техник соҳадаги ҳамкорликнинг бугунги вазияти ва истиқболи муҳокама қилинган.
Баëнотга кўра¸ томонлар учрашувда шунингдек Европа Иттифоқи — Марказий Осиë вазирлари учрашувини Ўзбекистонда ўтказишга тайëргарлик билан боғлиқ амалий ишлар ҳам кўриб чиқилган. Аммо, ҳозирча бу вазирлар учрашуви қачон ўтказилиши айтилаётгани йўқ.
