Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Тошкент вилоятидан 4 та шаҳар чиқариб олинди
Тошкент вилоятининг 4та ҳудудий бирлиги вилоятдан ажратиб олинди. Бу ҳақда Халқ Депутатлари Вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.
Давлат раҳбари имзолаган фармонга мувофиқ, вилоятдаги 4 йирик шаҳар — Ангрен, Олмалиқ, Бекобод ва Чирчиқ шаҳарлари тўғридан-тўғри республика бўйсунувига ўтказилди.
3 июнь куни Нурофшон шаҳрида, яъни Тошкент вилояти ҳокимлигида, Президент Шавкат Мирзиё раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши вақтида Тошкент вилояти иккига бўлиниши эълон қилинганди.
