Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Дунё бойлари рўйхатида ўзбек аслли Россия миллардери Алишер Усмон 67-чи ўринда
Дунё бойларининг аҳволини аниқлаш билан ҳам шуғулланадиган АҚШдаги Bloomberg компанияси кеча 1 сентябрь куни дунё бойларининг янгиланган рўйхатини эълон қилди.
Биринчи 5 талик қуйидагилардан иборат:
Жеф Безос — $111 миллиард
Билл Гейтс — $107 млрд
Бернард Арнаулт — $96.2 млрд
Варрен Буффет — $79.7 млрд
Марк Цукерберг — $72.4 млрд
Бу рўйхатда Россиянинг энг бой одами Владимир Потанин $23.5 млрд бойлиги билан 36-чи ўринда турибди. Россия бойлари ичида 5-чи ўринда бўлган Вагит Аликперов эса, $18.2 млрд бойлиги билан 54-чи ўринда.
Биз учун муҳим бўлгани, ўзбек аслли Россия миллардери Алишер Усмонов $16.3 млрд бойлиги билан 67-чи ўринда эканлиги. Минг афсуски, расмдаги Алишер Усмон Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимига ишонмаганлиги сабабли, мамлакатимизга ҳеч қандай ёрдам бермаяпти ва бермайдиганга ўхшайди.
