Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳридан ҳам 6 нафардан кадда-Сенатор сайланди

Бугун Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида маҳаллий кенгашларнинг қўшма мажлиси бўлди. Натижалар қуйидагича.

Самарқанд вилоятидан сайланган 6 нафар кадда-Сенатор:

Эркинжон Турдимов – вилоят ҳокими;
Гавҳар Алимова – вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоят ҳокимининг ўринбосари;
Шавкат Жалолов — “Agromir group” директорлар ассоцацияси раиси;
Хасан Нормуродов — “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими раиси;
Фармон Тошев – 2 та газетанинг бирлашган таҳририяти бош муҳаррири;
Рустам Халмурадов — Самарқанд Давлат Университети ректори.

Тошкент шаҳридан сайланган 6 нафар кадда-Сенатор:

Жаҳонгир Ортиқхўжаев — Тошкент шаҳар ҳокими;
Рустам Калонов – “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар раҳбари;
Азамат Зиё — Ўз ФА Тарих Институти директори;
Танзила Норбоева – Сенатнинг ҳозирги раиси;
Шомансур Саъдуллаев — ЎзФА Ўсимлик Моддалари Кимёси Институти директори;
Дилором Тошмуҳаммедова – “Оила” Илмий-амалий Маркази директори.

Расмда — Тошкент шаҳридан сайланган кадда-Сенаторлар.