Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Хитойдан чиққан коронавирусга Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ном берди — Covid-19
Дунёнинг оммавий ахборот воситалари Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг раҳбари Тедрос Адханам Гебрейесус Женевадаги форум арафасида ўтказилган матбуот анжумани вақтида янги коронавирусга расман Covid-19 вируси деб ном берилганини маълум қилди.
Шу пайтгача ЖССТнинг пресс-релизларида Хитой таркибидаги Ухан шаҳрида тарқала бошлаган эпидемия 2019-nCoV ёки “янги коронавирус” деб аталаётган эди. Мана энди, бу вируснинг ўз номи бор.
Шу дақиқаларгача шу вирус туфайли 1018 киши ўлгани, 43 мингдан кўпроқ кишига бу вирус юққани айтилмоқда.
