Юсуф Жума: Сотқин Ш.М. Мирзиёевга ва сотқин тўдасига қаршиларга – мухолифатга, ҳар бир ўзбекка!

Бир арслон наъраси ҳам ўрмонни ларзага солади!
Бироқ ўн арслон наъраси бошқача — еру кўкни титратади…

Турон — Туркистон отлари ўчиб — қолдиғи Марказий Осиё ҳам фожеалар ўпқинида экан — нечун биз бирлашмаслигимиз керак?!
Нечун бўлак — бўлак бўлиб — йўқ поғонасига тушиб қолдик?!
Ўзбекистонни энг даҳшатли сотқинга топшириб — нега бир — биримизни ейишимиз шарт?!

Бирлашиб наъра тортмаймизми?!
Ўзбекистон хоин қўлида экан — Марказий Осиё бирлашмайди,
Москва ва Пекинга ем бўлиб кетади.
Уйғурларга кўмак нари турсин, ўзимиз уйғурлар ҳолига тушамиз.
Қачон Аму — Сир орасида яшаган эл — қулу чўрига айланган?!
Қачон ўрису Хитойга бугунгудай таланган?!
Боис — ҚАРАМЛИК, СОТҚИНЛИК.

Мен деярли ҳар кун такрорлаётирман —
Сотқин, номуссиз Ш. Мирзиёев тағин “президентликка” тайинланиши тайин.
На юртдагилар омон қолади, на четдагилар.
Исмат Хушев тўғри айтди — бу сизга Каримов эмас!

Менга етиб келган дараклар даҳшатли — четдагилар жуда
усталик билан йўқ қиланади, фитналар уюштирилади — жиноий тўдалар қўли билан…
Улуғбек Ҳайдаров Ўзбекистонга қайтади деган гап — сўз юрибди.
Менимча, ҳозирликча бормай тургани яхши…

Четдагилар, нимани талашамиз?!
Ўртада ҳеч нарса йўқку?!
Барча гина — қудуратни йиғиштириб — бирлашайлик!!!
Абдурайим Пўлат, Муҳаммад Солиҳ, Жаҳонгир Муҳаммад, Баҳодир Чори…
онлайин бўлса бири — бирингга қўл беринг, режа тузинг, бошқаларни ҳам бирлаштиринглар!!!
Ўзбекистондагиларни бағрларингга тортинглар…
Профессор Аллақулов ҳам бирлашиш тўғрисида сўз очган деб эшитдим.
Мен у кишини қўллайман…
12 яшарлик улуғ Мирзо Бобур ҳазратлари гоҳо қўшинсиз қолсалар,
гоҳо қўшин деб бўлмас юз — юз эллик йигит билан қон кечиб,
шон кечиб етти подшоликни забт этгандилар!!!
Нега биз озмиз — ожизмиз деб бир сотқинга — элга ётга
она юртни топшириб — шармандаларча яшаяпмиз?!

Озодлик радиоси яхши томонга ўзгарди
Шуҳрат Бобожон, Сарвар Усмонлардай элга жонкўярлар
мухолифатга — Абдурайим Пўлатдай фожеларнинг туб
илдизлари ҳақида сўйлашга қодирларга сўз берсалар,
мухолифатнинг бирлашишига кўмак берсалар — эл ютарди.

Бўлса қўрқоқ ва нодон —
Тангрига ёв бўлса эл,
Тангри элга шу элнинг
Ёвини шоҳ этар — бил.

Бўлса ботир ва оқил —
Тангрига дўстдир улус,
Тангри элга шу элнинг
Дўстини шоҳ этар — дўст.

2021 йил, 17 июнь.