Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ўзбекистонда шармандалик — коронавирус ва пневмония: Кунлик ҳолатлар сони 900дан ошиқ, яна 4 бемор оламдан ўтибди
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги (ССВ) сўнгги бир кунда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 500 нафардан, пневмония қайд этилганлар сони эса 400 нафардан ошгани, бу касаллик туфайли оламдан ўтганлар сони 4 тага ошгани ҳақида хабар берди. Нимамиш, аҳвол айнан шундаймиш! Шу рақамларга ишонадиганлар борми?
“2021 йил 16 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 118881 (+501) нафарни ташкил этмоқда”, дейилади ССВ бугун тарқатган хабарда.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 416 нафар кишида пневмония аниқланганмиш.
Хуллас, аҳвол шунақа ғариб. Бунинг устига, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор оламдан ўтиб, бу касалликдан оламдан ўтганлар сони 793 нафарни ташкил қилганмиш.
Шунақа гаплар, хабарлар эмас.
