Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ўзбекистон аҳолисининг миллий таркибида, энг кўп ўзбеклар, кейин бошқалар бор
Давлат Статистика Қўмитаси (ДСҚ) маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январигача Ўзбекистон доимий аҳолиси 34,6 млн. кишини ташкил этган.
Ўзбекистон доимий аҳолисининг миллий таркиби ҳам ДСҚ сайтида берилган:
— ўзбек – 29,2 млн. киши;
— тожик – 1,7 млн. киши;
— қозоқ – 821,2 минг киши;
— қорақалпоқ – 752,7 минг киши;
— рус – 720,3 минг киши;
— қирғиз – 291,6 минг киши;
— туркман – 206,2 минг киши;
— татар – 187,3 минг киши;
— корейс – 174,2 минг киши;
— украин – 67,9 минг киши;
— озарбайжон – 41,2 минг киши;
— белорусь – 18,5 минг киши;
— бошқа миллатлар – 426,4 минг киши.
Хуллас, давлатимизда миллатларнинг таркиби айнан ДСҚ сайтида берилганидекдир. Аммо, бу ерга қўйилган икки расм ДСҚ сайтидан олинган эмас, уларни бир вақтлар ўзимиз жуфтлаган эдик.
