Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ўзбекистондан 20 йил ичида 1,1 миллиондан ортиқ киши кўчиб кетган? 3 йилда бизга 11 баравар кам инсон кўчиб келган!
2000−2020 йилларда Ўзбекистондан 1,1 миллиондан ортиқ киши бошқа мамлакатларга доимий яшаш учун кўчиб кетган. Худди шу даврда мамлакатга хорижликлар 11 баравар камроқ кўчиб келган.
2000 йилдан 2020 йилгача Ўзбекистондан 1 107 854 нафар фуқаро хорижий давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетган. 20 йил ичида мамлакатга кўчиб келган хорижликлар сони 11 баравар кам — 99 341 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат Статистика Қўмитаси маълум қилди.
Ўзбекистондан доимий яшаш учун бошқа давлатларга кетганлар сони:
Ўзбекистондан энг кўп кўчиб кетганлар сони 2005 йилда — 104,9 минг киши, энг ками — 2019 йилда (13229 нафар) рўйхатга олинган. Пандемия шароитида 2020 йилда 13 648 киши мамлакатдан кўчиб кетган.
Ўзбекистонга кўчиб келган хорижликлар сони:
Ўзбекистонга жойлашиш учун энг кўп хорижликлар 2002 йилда — 7155 нафар, энг ками — 2020 йилда (1105 нафар) келган.
* * * * *
Давлат Статистика Қўмитаси фақатгина 2018−2020 йиллар кесимида иммиграция ва эмиграция ҳақидаги маълумотларни мамлакатлар бўйича тақдим эта олди.
Ўзбекистондан кўчиб кетганлар сони:
Уч йил давомида Ўзбекистон фуқароларининг аксарияти Қозоғистонга кўчиб кетган — 22336 киши. Россия иккинчи оммавий йўналиш бўлди — 19033 киши. Шунингдек, ўзбеклар АҚШ — 361, Исроил — 296, Қирғизистон — 195, Германия — 188, Тожикистон — 181, Украина — 126 ва бошқа мамлакатларга 1740 киши яшаш учун кетган.
Ўзбекистонга кўчиб келганлар сони:
Ўзбекистонга қўним топиш мақсадида яна Қозоғистондан кўпчилик — 20160 киши келган. Иммигрантлар сони бўйича Тожикистон иккинчи ўринни эгаллади — 1572 киши, ундан кейин Россия — 1495 киши, Қирғизистон — 683, Туркманистон — 156, Украина — 79, АҚШ — 64, Исроил — 57, Туркия — 47 ва бошқа давлатлар — 285.
