Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Украина ва Россия лидерлари келишиш йўлига ўтдиларми? Шунга ўхшаш кўринмоқда? Украина Президенти Владимир Зеленский ҳозирча айнан шундай демоқда!
Бугун Украина Президенти Владимир Зеленский — Россия Президенти Владимир Путин билан учрашишга тайёрлигини айтдибди ва шу ҳақда хат ҳам ёзибди.
Унинг фикрлари жуда ҳам тўғри, мақсади Россия устидан ғалаба қозониш эмас, мақсад – тинчликка эришиш. Асосий мақсад – икки давлат ўртасида тинчликка эришишдир, дебди у хатининг охирида.
У яна бир нарсага урғу берган. Владимир Зеленский бугунги ташқи ишлар вазирларининг учрашуви – яхши натижа билан тугашига ишонмоқда.
Кўрамиз, нима бўлади. Чунки, учрашув бугун Анталияда бўлади. Айнан шу ерда 3 вазир – Дмитрий Кулеба, Сергей Лавров ва Мавлуд Човушўғли — бир қарорга келолсалар, жуда яхши бўларди.
