Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Даҳшат: Бомба панагоҳларида қолаётган одамлар ва қамалга тайёрланаётган Украина
Украинада сиёсий урушнинг 27-куни ўтмоқда. Зарбалар йўлланиши давом этмоқда — Николаевда шаҳар руҳий касалликлар шифохонаси зарбага учради, Киевда — Миллий Фанлар Академиясининг Илмий-тадқиқот институти. Киев яқинида фотожурналист Максим Левин йўқолиб қолгани маълум бўлди, у охирги бор 13 март куни алоқага чиққан экан.
Бу мамлакатдаги урушнинг 27-кунидаги сўнгги маълумотлар:
— Сешанба тонгида россияликлар ўтган ойда банклардан 2008 йилдан буён энг кўп миқдорда маблағларини олгани маълум бўлди
— Россия ҳарбийлари зарбалари оқибатида Чернигов шаҳри электрсиз ва сувсиз қолди
— Россияда “фейклар бўйича қонун” доирасида гумонланиб қўлга олинган шахс ИИВ ходими бўлди
— Херсонда яна урушга қарши митинг тарқатиб юборилди
— Украинанинг қатор шаҳарларида бир неча кунга етарли озиқ-овқат қолган
— Ғарб разведка хизматлари россияликларнинг йўқотишларини 10 мингга баҳоламоқда
— ХВФ Украина иқтисодиёти учдан бир қисмига қисқаришини прогноз қилмоқда
— Биринчи каналнинг собиқ мухбири Жанна Агалакова март ойи бошида ишдан кетганидан буён илк бор ишдан кетиши сабаби Украинадаги уруш борасидаги пропагандага рози бўлмагани билан боғлиқ бўлганини айтди
— Оқ Уй Россияга қарши санкцияларни анонс қилди. WSJ маълумотига кўра, санкциялар рўйхатидан Давлат Думаси депутатлари ўрин олади
— АҚШ президенти Жо Байден Европага йўл олмоқда. У НАТО саммитида қатнашади, G7 ва Евроиттифоқ етакчилари билан учрашади. Ташрифнинг асосий мавзуси — Украинадаги уруш
— Шу куни Украина президенти Владимир Зеленский НАТО саммитида видеоалоқа орқали иштирок этади.
Хуллас, ҳамма нарсани кўриб турибсиз. Бундан баттар бўлишини кутиш керакмас. Чунки, ҳаммаёқ даҳшат ичида.
