Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари асосан Қозоғистон ва Россиядан олиб кирилаётгани эълон қилингани ҳақида хабар
Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар маълум қилинди. Давлат Статистика Қўмитаси шу ҳақда хабар билан чиқди.
Давлат Статистика Қўмитасига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-февраль ойларида импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда экан. Бу – 36,1 фоиз бўлибди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга:
— Қозоғистон — 36,1 фоиз;
— Россия – 25,6 фоиз;
— Бразилия – 12,4 фоиз;
— Беларусь – 4,4 фоиз;
— Покистон – 3,6 фоиз;
— бошқа давлатлар – 17,9 фоиз.
Давлат Статистика Қўмитаси 2022 йилнинг январь-февраль ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қийматини ҳам маълум қилибди.
Булар:
— буғдой – 113,1 млн АҚШ долларига;
— шакарқамиш – 59,6 млн АҚШ долларига;
— маргарин маҳсулотлари – 52,1 млн АҚШ долларига;
— қорамол гўшти – 26,5 млн АҚШ долларига;
— ўсимлик ёғи – 22,5 млн АҚШ долларига;
— картошка – 21 млн АҚШ долларига;
— какао ва шоколад – 19,6 млн АҚШ долларига;
— буғдой уни – 16,4 млн АҚШ долларига;
— банан – 11,5 млн АҚШ долларига;
— болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 10,1 млн АҚШ долларига;
— сут маҳсулотлари – 8,7 млн АҚШ долларига;
— чой – 7,4 млн АҚШ долларига;
— парранда гўшти – 7,2 млн АҚШ долларига;
— мандарин – 5,9 млн АҚШ долларига;
— маккажўхори – 5,7 млн АҚШ долларига;
— қаҳва – 5,1 млн АҚШ долларига.
Энг қизиғи, бундан олдинги хабарларда Ўзбекистонга импорт картошка асосан Покистондан олиб келинаётгани айтилар экан. Мана энди қизиқ нарсалар бўлибди!
