ШҲТга аъзо мамлакат шахматчи болалари орасида ўзбекларнинг имконияти катта

Россия Федерциясининг Екатеринбург шаҳрида ўтаётган болалар ўртасидаги шахмат турнири Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг болалари ўртасида ташкил этилибди. Шу пайтга қадар 5 марта ғалаба қозонган ўзбек болаларининг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Фақатгина ўрис болаларга ютқазган шахматчиларимиз очколар ҳисобида олдинда бормоқда экан. Агар муваффақиятлар шу тариқа давом этса, шахматчи болаларимиз турнирда ғолиб бўлишади.