“Пахтакор” ўнинчи марта Ўзбекистон кубогини олди

Кеча финал ўйинда “Бунёдкор” устидан 1:0 ҳисоб билан ғалаба қозонган “Пахтакор” командаси Ўзбекистон кубогига 10-чи марта эга бўлди. Ягона голни биринчи таймнинг 34 минутида Станислав Андреев урди.

Ўйин марказий “Пахтакор” стадионида ўтказилди.