Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Теҳронда ядровий физика профессори портлатиб юборилди
Reuters агентлигининг Эрон бош прокурори Аббос Долабадига асосланиб хабар беришича, бугун Теҳронда ядровий физика мутахассиси бўлган профессор Маъсуд Али-Муҳаммади радио орқали бошқарилган бомба билан портлатлиб ўлдирилган.
Эроннинг ядровий программасидан энг безовта бўлган мамлакат Исроил эканлиги ҳисобга олинса, ҳозир ҳамма шубҳалар Тел-Авивга қаратилса керак. Ҳозирча Эрон расмийлари бу ерда ташқи душманларнинг қўли борлиги ҳақида умумий гаплар гапиришмоқда.
Расмий ИРНА агентлиги портлашда қанча одам ҳалок бўлгани ҳали номаълум демоқда.
