Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Виктор Януковичнинг ғалабаси расман эълон қилинди
Украина Марказий Сайлов Комиссияси бу мамлакатда 17 январда бўлиб ўтган президент сайлови натижаларини бир соатча аввал расман эълон қилди. Виктор Янукович 48,95%, Юлия Тимошенко 45,47% овоз олган. Абсалют рақамлар қуйидагича: Януковияга 12 млн 481 минг 266, Тимошенкога 11 млн 593 минг 357 сайловчи қўллаб-қувватлабди. Икки номзод ўртасида 3,48 фарқ бор.
Иккала номзодга ҳам қарши овоз берганларнинг фоизи 4,36 (1 млн 113 минг 51 киши). 1,19% (305 минг 837) бюллетень бузиқ деб топилган.
Хуллас, Янукович президент этиб сайланди. Энди у инаугурация маросимидан кейин расман президентлик курсисига ўтиради.
