Собиқ “Бирлик”чи Баҳодир Чиғатой вафот этди

Бугун мухолифат фаоли, собиқ “Бирлик”чи Баҳодир Чиғатой (Саъдуллаев) вафот этди. Тошкентнинг Чилонзор тумани Гулханий кўчасидаги хонадонидан пешин намозида чиқарилган марҳумнинг таъзиясига қариндош-уруғлардан ташқари сафдошлар, ҳуқуқ ҳимоячилари келишди. Баҳодир Чиғатойнинг юрак фаолияти билан боғлиқ қисқа муддатли хасталикдан жони узилгани айтилмоқда.

Биродаримизнинг охирати обод бўлсин!