Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Нурсултон Назарбой Қозоқбоши бўлиш йўлида
12 май куни Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси бўлмиш Мажлисда Нурсултон Назарбойга “Биринчи президент – Миллий лидер” мақоми берувчи қонун тасдиқланган эди. Кеча парламентнинг юқори палатаси — Сенат ҳам ўша қонунни маъқуллабди. Шундай қилиб, президент Нурсултон Назарбой қозоқларнинг расмий Миллий лидерига айланди.
Дарвоқе, қонун кучга кириши учун уни ҳали Нурсултон Назарбой имзолаши керак. Имзоламаса-я?
Қозоқлар бу билан тўхтамасалар керак. Кейинги қадам Нурсултон Назарбойни “Қозоқбоши” деб аташ бўлади. Унинг қуёшга қараб айланадиган ҳайкалини яратиш эса, ундан кейин қилинадиган ишдир.
